• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 11 июля 2018

“Damas” автомашинаси пенсионер умрига зомин бўлди

Йўлнинг пиёдалар учун белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган пиёда тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамасдан вафот этди.

3308
0
Тошкент шаҳар ИИББ

2018 йилнинг 9 июль куни, соат 00.50 да, Юнусобод тумани ҳудудидан ўтувчи TXAЙда, ҳайдовчи 1989 йилда туғилган, Тошкент вилояти Зангиота тумани, Қизғалдоқ ҚФЙда яшовчи, Абдуманноп К. “Damas” русумли автомашинани бошқариб кетаётиб, йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.

Натижада пиёда, 1953 йилда туғилган, пенсионер, Яшнобод туманида яшаган Муқаддас М. 7-ШКШга ётқизилиб, шу куни соат 10:10да, олган тан жароҳатлари натижасида шифохонанинг жонлантириш бўлимида вафот этган.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.

3308
0