• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 6 июля 2018

Самарқандда она 1 ва 7 ёшли қизларини пичоқлаб ўлдирди

Самарқанд вилоятининг Пастдарғом тумани Жағалбойли маҳалласида она ўзининг икки нафар вояга етмаган фарзандларини пичоқлаб ўлдирди.

3658
0
UzNews.uz

2018 йилнинг 5 июль куни Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида Жағалбойли маҳалласида рўйхатда турувчи, вақтинча “Қоровултепа” МФЙда яшовчи уй бекаси Р.Р. исмли аёл уйида бирга яшаган қизлари 7 ёшли Б.Т. ва 1 ёшли М.Р.ларнинг қорин қисмларига пичоқ билан уриб жароҳат етказди.

Қизларини пичоқлаганидан сўнг эса, ўзининг ҳам қорин қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган. Натижада Б.Т. ва М.Р.лар воқеа жойида вафот этганлар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, Р.Р. касалхонага ётқизилган.

3658
0