• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 4 июля 2018

“Меҳрибонлик уйи воқеаси”га ДХХ "Facebook" саҳифасида изоҳ берилди

Бош прокуратуранинг Фарғона вилояти прокуратураси Марғилон шаҳридаги “Меҳрибонлик уйи”да болаларга нисбатан зўрлаш ва талон-тарож қилиш ишлари бўйича расман маълумот берди.

3945
0
UzNews.uz

Фарғона вилояти прокурори ёрдамчиси Анвар Назаровнинг маълумот беришича, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳолат бўйича, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. ДХХнинг Facebook саҳифасида эса “Меҳрибонлик уйи” директори, тарбиячи ва бухгалтер кўп миқдорда талон-тарож қилганликда, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш каби жиноятларни содир қилишда гумонланаётгани айтилмоқда.

Таъкидлаб ўтиш керакки, ушбу ҳолат бўйича суд-тергови ҳаракатлари ёпиқ суд мажлисида ўтказилади.

“Меҳрибонлик уйи” маъмуриятига нисбатан Жиноят кодексининг 109-моддаси, 115, - 127, - 128, - 129 – моддалари тартибида ҳам жиноят иши қўзғатилгани айтилмоқда.

3945
0