• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 23 июня 2018

Фарғонада “бедарак” йўқолган фуқаронинг жасади ёқиб юборилган ҳолда топилди

Фарғона вилояти орқали Қирғизистонга бориб келмоқчи бўлиб бедарак йўқолган фуқаронинг жасади топилди. Жасад аввал ўлдирилганидан кейин ёқиб юборилгани ва кўмилгани аниқланди.

3689
0
UzNews.uz

2018 йил 7 июнь куни Андижон вилояти ИИБга Асака туманида яшовчи У.М. исмли аёл бирга яшовчи турмуш ўртоғи С.Т. шу йил 4 июнь куни Фарғона тумани Водил қишлоғидаги чегара пости орқали Қирғизистон Республикасига бориб, у ердан қорамол сотиб олиб келишини айтиб уйидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолганлигини маълум қилган.

Кўрилган чоралар натижасида 4 июнь куни Фарғона вилояти Қува туманида яшовчи, муқаддам судланган, А.А. ва Қува туманида яшовчи А.Р.лар С.Тга Қирғизистон Республикасидан арзон нархда қорамол олиб беришларини айтиб, Фарғона тумани ҳудудидаги адирликка олиб борган ва уни бўғиб ўлдириб, унга тегишли бўлган 3.600 АҚШ долларини олиб, марҳум устидан бензин ёқилғисини сепиб ёқиб юбориб, жасадини ушбу адирликга кўмиб кетганликлари аниқланган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, марҳумнинг жасади кўмилган жойдан олиниб, А.А. ва А.Р.лар қўлга олинган.

3689
0