• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 8 июня 2018

ИИВ Туркияда мажбурий меҳнатга жалб қилинган ўзбек аёлини қутқариб олди

Қашқадарёлик аёл энагалик қилиши учун Туркияга алдаб чақириб олинган ва оғир шароитдаги мажбурий меҳантга жалб қилинган. Бунга чидай олмай воқеа жойидан қочган аёлни ИИВ Ўзбекистонга олиб келди.

4563
0
Ўзбекистон 24

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармасининг Одам савдосига ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бошқармаси берган маълумотга кўра, жорий йилнинг 7 июнь куни Тошкент халқаро аэропортида Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида яшовчи аёл яқинлари томонидан кутиб олинди.

У шу йилнинг 28 апрель куни ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан шахси аниқланаётган Чарос исмли танишининг Туркия давлатида энагалик қилиш ва бунинг эвазига катта миқдорда ойлик маош олиш тўғрисидаги ёлғон ваъдасига ишониб, Туркия давлатининг Истамбул шаҳрига кетган.

Истамбулда уни Чароснинг синглиси Юлдуз исмли аёл кутиб олганлигини ва Комилбей исмли турк фуқаросига олиб бориб, ҳужжатлари билан бирга топшириб юборганини маълум қилган. Натижада уни оғир шароитга солиб, ҳужжатларини олиб қўйиб, мажбурий меҳнатга жалб қилганлар. Бундай шароитларга чидай олмаган ва алданганлигини пайқаган аёл, у ердан қочиб, кўчада қолиб кетади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, аёлнинг ҳолати юзасидан олинган маълумот асосида, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда олиб борган ишлари натижасида жабрланган аёл Ўзбекистонга қайтарилди.

4563
0