• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 5 июня 2018

Тошкент вилоятида бедарак йўқолган шахснинг жасади ўз уйидан топилди

Уйида ёлланма ишчи сифатида ишлаётган ишчи билан тил бириктирган аёл, ўз турмуш ўртоғини ўлдириб, кейин уни ҳовлига кўмиб қўйгани аниқланди.

4773
0
UzNews.uz

2017 йил 19 сентябрда Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида яшовчи З.А. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2017 йил 16 сентябрь куни бирга яшаган турмуш ўртоғи Ҳ.А. уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолганлигини маълум қилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ишлари натижасида марҳум Ҳ.А.нинг уйида ёлланиб ишлаган Бўстонлиқ туманида яшовчи муқаддам судланган Б.С. эрини бедарак йўқолганлиги ҳақида ариза берган уй бекаси З.А. билан ўзаро жиноий тил бириктириб, 2017 йил 17 сентябрь куни марҳум Ҳ.А. уйи айвонида ухлаб ётганида Б.С. унинг бошига болға билан уриб ўлдириб, З.А. билан биргаликда жасадни уйи ҳовлисига кўмиб юборганликлари аниқланган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, Б.С. ва З.А.лар ушланган.

4773
0