• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 4 июня 2018

“Анвар қори Турсунов ўлими” ҳақида хабарга ойдинлик киритилди

Ижтимоий тармоқларда зудлик билан Анвар қори Турсуновнинг вафот этганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалди. ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати расмий баёнот берди.

10513
0
vakillik.uz

“Бугун ижтимоий тармоқларда, норасмий ахборот саҳифаларида Анвар қори Турсуновнинг вафот этганликлари ҳақида мутлақо асоссиз ва ёлғон хабар тарқатилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги маълум қиладики, айни дамда устоз Анвар қори Турсунов ҳаётлар”, - дейилади, ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати хабарида!

Шунингдек, баёнотда “Маълумки, устозимиз бундан бир неча кун олдин инсулт касали билан шифохонага ётқизилган эдилар. Ҳозирда шифохонда муолажа олишда давом этмоқдалар. Азиз юртдошларимизга тарқатилаётган хабарларга текширмасдан ишониб кетавермасликларини илтимос қиламиз. Устозимизга бу муборак кунларда Аллоҳ таолодан мукаммал шифо сўраб қоламиз. Дуоларингиздан умидвормиз”, - дейилган.

10513
0