• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 1 июня 2018

Тошкент вилояти ИИБ ходимлари имконияти чекланган болалар уйига боришди

Бугунги байрам муносабати билан Бошқарма мутасаддилари Қибрай тумани Тошкент иссиқлик электр станцияси кўчасида яшовчи 1-гуруҳ ногирони Мийносир Назиров хонадонига ташриф буюришди.

4298
0
UzNews.uz

Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан мана бир неча йилдирки, ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ҳамда ўсмирлар орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган суҳбат ва учрашувлар баробарида, вилоят ҳудудидаги эътиборга муҳтож болалар ўртасида меҳр-мурувват тадбирларини ўтказиб бориш хайрли анаънага айланган.

Ана шундай тадбирлардан Қибрай туманида жойлашган Тошкент вилояти психофизик ривожланиши бузилган болалар учун ихтисослаштирилган типдаги болалар уйида ташкил этилди.

Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармаси ходимлари томонидан ушбу муассаса тарбияланувчиларига атаб олиб келинган совға-саломлар ўз эгаларига топширилди. Байрам туҳфаларини мамнуният билан қабул қилган болалар ижросидаги куй-қўшиқлар, шеъру-рақслар, шунингдек, Республика ёш томошабинлар театри санъаткорлари томонидан тайёрланган эртак қаҳрамонлари иштирокидаги саҳна кўринишлари тадбир қатнашчиларига бирдай манзур бўлди.

Шунингдек, вилоят Ички ишлар бошқармаси мутасаддилари Қибрай тумани Тошкент иссиқлик электр станцияси кўчасида яшовчи 1-гуруҳ ногирони Мийносир Назиров хонадонига ташриф буюриб, байрам муносабати билан қимматбаҳо совғалар ва ногиронлик аравачаси тақдим этдилар.

4298
0