• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 12 ноября 2021

Тошкентнинг учта туманида иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тўхтади

ИEСларнинг бирида электр таъминотидаги узилишлар туфайли иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти узилди.

814
0
UzNews.uz

Бугун, 12 ноябрь куни Юнусобод туманидаги 4-иссиқлик марказининг электр энергияси таъминотида носозлик рўй бергани сабабли, мазкур қозонхонадан иссиқ сув ва иссиқлик узатиш вақтинча тўхтатилди.

Бунинг оқибатида Юнусобод туманида тўлиқ, Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларида эса қисман иссиқ сув ва иссиқлик таъминотида узилиш кузатилмоқда.

Айни пайтда иссиқлик марказида юзага келган носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. 

Хабарга кўра, соат 17:00 гача иссиқ сув ва кечки 24:00 га қадар иссиқлик таъминоти тўлиқ тикланади.

814
0