• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 12 ноября 2021

Тошкентда 8-синф қизни зўрлаган ўқитувчи ва унинг шериклари қамалди

Жисмоний тарбия ўқитувчиси ва унинг икки дўстига суд ҳукм чиқарди. Аммо, қизнинг онаси суд қароридан норози эканлигини маълум қилди. 

1409
0
UzNews.uz

Аввалроқ, Тошкентда жисмоний тарбия ўқитувчиси ўзининг икки дўсти билан 15 ёшли ўқувчисини зўрлагани шундан сўнг уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар бергандик.

Маълумот берилишча, ушбу ҳолат юзасидан суд бўлиб ўтган ва унинг қарорига кўра, ўқитувчи 4 йилга, дўстлари эса 2 йилга озодликдан маҳрум қилинган. 

Аммо, қизнинг онаси суд қароридан рози эмаслигини айтган. 

Унинг таъкидича, эркаклар ЖКнинг 128-моддаси (16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) билан жазоланган. Қизнинг онаси улар ЖКнинг 118-моддаси билан (номусга тегиш) қамалиши керак, деб ҳисобламоқда. 

Шунингдек, аёл ушбу иш бўйича охиригача курашишини маълум қилган.

Маълумот учун, ЖКнинг 118-моддасида ўн беш йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиш белгиланган.

1409
0