• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Экономика 11 ноября 2021

МБ QIWI Uzbekistan электрон пуллар тизимининг фаолиятига рухсат берди

Мазкур электрон пуллар тизими Марказий банкнинг Электрон пуллар тизими реестрига киритилган.

1214
0
UzNews.uz

Тўлов ташкилоти лицензиясига эга бўлган Payment Aggregation Systems МЧЖ томонидан QIWI Uzbekistan электрон пуллар тизими фаолиятини ташкил этиш ва «Капиталбанк» АТБ томонидан мазкур тизимнинг эмитенти сифатида электрон пулларни чиқариш фаолияти бўйича тақдим этилган ҳужжатлар МБ томонидан ўрганиб чиқилган.

Ўрганиш натижасида, «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида электрон пулларни чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидалари»га кўра, QIWI Uzbekistan электрон пуллар тизими Марказий банкнинг Электрон пуллар тизими реестрига киритилиб, электрон пулларнинг чиқарилиши фаолиятига рухсат берилди.

1214
0