• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 10 ноября 2021

Сурхондарёда иккита Nexia автомобилларининг ўртасида тўқнашув содир бўлди

Ҳодиса ҳайдовчиларнинг бири қувиб ўтиш қоидаларини бузиши оқибатида содир бўлган.

889
0
ИИВ ЙҲХББ

8 ноябрь куни Сурхондарё вилоятининг Денов туманидаги 4Р-100 автомобиль йўлининг 168-километрида иккита Nexia автомобиллари иштирокида ЙТҲ содир бўлган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, 24 ёшли Д.Р. Nexia автомобилида ҳаракатланиб кетаётганида, қувиб ўтиш қоидаларини бузган ва 34 ёшли Ф.Б. бошқарувида бўлган Nexia билан тўқнашиб кетган. Натижада, Д.Р. бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги темир устунга урилган.

ЙТҲ оқибатида автомобилларнинг бирида бўлган йўловчи Г.Т. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Денов тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

889
0