• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Экономика 10 ноября 2021

Ўзбекистонда аҳолининг 70 фоизи асосан ойлик маошга кун кўради — сўровнома

4 вилоят аҳолиси тадбиркорлик орқали пул топишини маълум қилган. Аҳолининг турли гуруҳлари истеъмол кайфиятини ўрганиш бўйича сўровлар ўтказилди. 

564
0
UzNews.uz

Марказий банк томонидан аҳолининг турли гуруҳлари истеъмол кайфиятини ўрганиш бўйича навбатдаги сўровлар ўтказилди. Бу ҳақда банк Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Иштирокчиларнинг қарийб 70 фоизи даромадларининг асосий манбаи ойлик иш ҳақи, 15 фоизга яқини эса тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромадларга тўғри келишини таъкидлашган. Хориждан пул ўтказмаларни қайд этган респондентлар улуши эса 3,4 фоизга тенг.

Ҳудудлар кесимида ҳам расмий ойлик иш ҳақи асосий даромад манбаи эканлигини кўриш мумкин. Хусусан, Тошкент шаҳри (68,8 фоиз), Бухоро (61 фоиз), Андижон (58,7 фоиз) ва Тошкент вилоятлари (58,1 фоиз) респондентлари жавобларида ойлик маошнинг асосий даромад сифатида юқори улуши қайд этилган.

Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни қайд этган респондентларнинг катта қисми Навоий, Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Наманган ва Хоразм вилоятлари ҳиссасига тўғри келди.

Сўров натижаларига кўра, жами респондентларнинг катта қисми, яъни 60 фоизи келгуси ойларда янги кредит олишга эҳтиёжлари мавжудлиги таъкидлаган.

2021 йилнинг II чорагида респондентларнинг даромади 1-3 млн сўм ташкил этувчи қисми кредитга бўлган талаби юқорилиги қайд этишган бўлса, III чоракда 3-5 млн сўм ва 5-7 млн сўм даромадли респондентларда ҳам кредитларга бўлган эҳтиёжи сезиларли ортганлиги кузатилди.

Таҳлилларга кўра, аксарият респондентлар (45 фоиз) ўз жамғармаларини 3 ойгача етиши мумкинлигини таъкидлашган. Жумладан, жамғармалари 1 ойгача етадиган респондентлар улуши 28 фоизни ташкил этган бўлса, 1-3 ойгача бўлган давр учун ушбу кўрсаткич 16 фоизга тенг. Бироқ, жамғармалари мавжуд бўлмаган респондентлар улуши (42 фоиз) юқорилигича қолмоқда.

564
0