Энергетика вазирлигининг хабарига кўра, жорий йилда сув танқислиги туфайли мамлакат гидроэлектр станцияларида электр энергиясини ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 30 фоизга камайган ва бу айрим ҳудудларда электр энергияси таъминотининг узилишларига сабаб бўлган.
2019 йилда гидроэлектр станцияларда ишлаб чиқариш 6,5 млрд кВт соатни ташкил этган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич ўтган йилги кўрсаткич каби 5 кВт соатга ёки 1,5 млрд кВт соатга камни (30%) ташкил этмоқда.
«Мазкур 1,2 млрд кВт соат электр энергия билан республика аҳоли истеъмолчиларини бир ой мобайнида узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мумкин», - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, жорий йилда сув омборларида белгиланган сув захиралари тўпланмагани нафақат Ўзбекистон, балки қўшни республикаларда ҳам кузатилмоқда.