• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 9 ноября 2021

Навоийда банк ходимларининг аянчли ўлими бўйича текширув ўтказилади

Марҳумлар раҳбарлар берган топшириқларни бажариш учун дам олиш кунида ҳам ишга чиқишга мажбур бўлгани айтилди.

1282
0
Telegram

Жорий йилнинг 6 ноябрь куни Халқ банкининг Навоий вилояти Нурота филиалининг уч нафар ходими ЙТҲ оқибатида вафот этганди.

Шундан сўнг, ижтимоий тармоқда марҳумлар юқори турувчи раҳбарлар берган топшириқларни бажариш учун дам олиш кунида ишга чиқишга мажбур бўлгани ҳамда шу куни эрталабдан вилоят филиалидаги норасмий йиғилишга чақирилгани, лекин, ўртада бирор-бир расмий хат ёки дам олиш куни ишга чиқиш ва меҳнат мажбуриятлари билан шуғулланиш ҳақида буйруқ ёки қарор бўлмагани ҳақида хабарлар тарқалди.

Меҳнат вазирлигининг маълум қилишича, ушбу ҳолат юзасидан махсус текширув ўтказиш комиссиясини тузиш бўйича бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг буйруғи тайёрланди. Ўрганиш ишлари 15 кун муддат ичида олиб борилади.

1282
0