Ҳамкорликдаги машғулотлар ҳарбий хизматчилар учун синовларга бой бўлди. Улар янги қурол-аслаҳалар, бошқа муҳит, иссиқ ва совуқ об-ҳаво шароитларида ўзларининг қанчалар чиниққан ва чидамли эканликларини намойиш этишди. Тактик машғулотларда ҳам гоҳ у, гоҳ бу давлатнинг иштирокчилари ўзига хос ёндашув ва манёврларини кўрсатиб беришди.
Ёпилиш маросимида машғулотнинг фаол иштирокчилари ҳар икки давлатнинг мудофаа вазирларининг буйруғига асосан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.