• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 3 ноября 2021

Ўзбекистонликлар Россияда туриб ҳам ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштиришлари мумкин бўлди

Россиядаги ўзбекистонликлар учун эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш тартиби ва нархи тасдиқланди.

1716
0
UzNews.uz

Ҳукумат қарори билан Ўзбекистоннинг Россиядаги консуллик муассасаларида эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқланди.

Низомга кўра, янги турдаги ҳайдовчилик гувоҳномаси консуллик муассасаси орқали ИИВнинг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (ИИВ ЙҲХББ) томонидан расмийлаштирилади.

Ариза берувчи шахсан консуллик муассисига мурожаат қилиш керак. Консуллик 1 иш куни ичида аризачи номидан ариза тўлдиради ва уни ИИВга юборади.

Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББ тақдим этилган маълумотномани кўриб чиққанидан сўнг 1 иш куни ичида янги ҳайдовчилик гувоҳномасини беради ва уни Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий бўлимига юборади.

Консуллик 1 иш куни ичида янги ҳайдовчилик гувоҳномасини беради ёки узрли сабабларга кўра уни рад этади.

Эски миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш учун қуйидаги тўловлар ундирилади:

– БҲМнинг 70 фоизи миқдорида тўлов;

– 20 АҚШ доллари миқдорида консуллик йиғими;

– 20 АҚШ доллари миқдорида ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш учун йиғим.

Эслатиб ўтамиз, эски ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгиларига алмаштириш муддати 2021 йил 31 декабрь.

1716
0