Uzbekistan Airways жорий йилнинг 12 ноябрь кунидан бошлаб Ригага авиақатновлар сонини оширади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.
Эндиликда Тошкент – Рига – Тошкент йўналиши бўйича авиапарвозлар ҳафтасига икки марта — душанба ва жума кунлари амалга оширилади.
Парвозлар маҳаллий вақт билан қуйидаги жадвалда амалга оширилади:
Мазкур йўналиш бўйича авиачипталар нархи бир томонга 2 425 539 сўмдан (юксиз) ва 2 798 698 сўмдан (юк билан) бошланади.
Бориш ва қайтиш бўйича авиачипталар нархи эса 3 930 368 сўмдан (юксиз) ва 4 477 669 сўмдан (юк билан) бошланади.