• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 3 ноября 2021

Тошкент вилоятида ерни $600 мингга ноқонуний сотилиши ҳолатига чек қўйилди

Қаршида эса тадбиркорга ерни тошкентлик хонанда орқали $300 мингга олиб бермоқчи бўлганлар ушланди.

711
0
видеодан кадр

Тезкор тадбир давомида фуқаролар сўралган пулни олаётган вақтда қўлга олинган.

Бундан ташқари, Тошкентда яшовчи 58 ва 46 ёшли икки нафар фуқаро тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган шахснинг ишончига кириб, унга Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани ўрмон хўжалигидан 1000 гектар ер олиб беришга ваъда берган.

Улар бунинг эвазига $300 минг талаб қилишган. 

Қаршида ўтказилган тезкор тадбирда улар сўралган пулни олаётган вақтда ушланган.

Текширув давомида, улар ушбу ноқонуний ишни ўзини гўёки ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси инспектори, деб таништирган 33 ёшли Тошкентда яшовчи, аслида хонандалик билан шуғулланувчи шахс билан $80 мингга ҳал қилишга келишгани маълум бўлди.

Шундан сўнг, пойтахтда келишилган пулдан $24 мингни олган вақтда у ҳам қўлга тушди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

711
0