• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Погода 1 ноября 2021

“Ўзбекистонда ҳафтанинг ярмидан ҳаво ҳарорати кескин совиши кутилмоқда” — Ўзгидромет

Синоптиклар ҳафта ичи кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

1473
0
UzNews.uz

Ўзгидрометнинг маълум қилишича, бугун республиканинг барча ҳудудларида қуруқ, шамолсиз ва нисбатан илиқ об-ҳаво бўлиш кутилмоқда. Куннинг ўртасига келиб, ҳаво +15…+17 даражагача кўтарилади. Шунингдек, қулай об-ҳаво мамлакат аҳолисини ҳафта ўртасигача қувонтиради.

Аммо, 4 ноябрь, пайшанба куни Ўзбекистон бўйича об-ҳаво кескин ўзгаради. Мамлакатга Урал ҳудудларидан совуқ ва бироз нам антициклон кириб келади. Шу куни республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Тоғли ҳудудларда ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Республика шимолида ёғингарчилик кутилмайди. Кундуз куни ҳаво ҳарорати +3…+8 даражача пасаяди, бу ой боши учун бўлган меъёрий қийматлардан 12-15 даражага паст бўлади.

Баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

Қайд этилишича, 5 ноябрда совуқ антициклон мамлакатнинг барча ҳудудларини қамраб олади. Ёғингарчилик фақат айрим тоғли ҳудудларда сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кечаси -5…-3 даражагача, шимолда -10...-7 даражагача пасаяди, кундуз куни ҳарорат +3…+8 даражадан ошмайди.

1473
0