Наманган вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабарига кўра, 6 декабрь куни вилоятнинг Поп туманида мактаб ўқувчисининг ўлимига сабаб бўлган ЙТҲ содир бўлган.
Маълум бўлишича, 36 ёшли Damas ҳайдовчиси бошқарув вақтида ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган 12 ёшли пиёдани уриб юборган.Ҳодиса оқибатида, пиёда олган оғир тан жароҳати сабабли шифохонада вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЎзР ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.