• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 1 декабря 2021

Энди Сирдарёдаги маҳаллаларда янгиликлар радиоузел орқали бериб борилади

Радиоузелларда ўзбек ва жаҳон қўшиқлари ҳам қўйилади.

794
0
Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Сирдарёдаги иккита маҳаллада радиоузел радиоузел ташкил қилинди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати.

"Авваллари, маҳаллалар марказида ўрнатилган радиоузел орқали янгиликларни бериб бориш, муҳим эълонларни маҳалла аҳлига тезкор етказишнинг имконияти бор эди.

Ҳозирги вақтда маҳаллаларда ҳар доим ҳам ҳаммани йиғиб гаплашиш учун имконият ва шарт-шароитлар бўлавермайди. Маҳалла раисларининг аҳоли билан очиқ мулоқоти учун етарли шароит йўқ. Бунинг учун алоқа воситасининг ўзи йўқ", - дейилади хабарда. 

Ушбу муаммони ҳал қилиш мақсадида тажриба-синов тариқасида дастлаб Сирдарё туманининг Илғор ҳамда Элобод маҳалласида радиоузел ташкил қилинди.

Ушбу радиоузел эшиттиришларида қонун, қарор ва фармойишлар тарғиботи, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

Шунингдек, миллий қадриятларни тараннум этувчи қўшиқлар, аудио китоблар, ўзбек ва жаҳон мусиқалари аҳоли эътиборига эшиттириб борилади. Келгусида вилоятнинг барча туман (шаҳар) ларининг чекка маҳаллаларида радиоузеллар ўрнатилиши режалаштирилган.

794
0