Ўзгидрометнинг маълум қилишича, соат 10:30 да қор қатлами 12 смни ташкил этди. Қордан намуналар олиниб, текширув ўтказилганда, ифлосланган қор қатламлари (қизғиш лой ранги) кузатилди.
Ифлосланган қор ёғишига 4 ноябрда Қозоғистон жанубида ва 16 ноябрда Бухоро вилоятида кузатилган қум бўронлари сабаб бўлди.
"Агар Тошкентда 14 ноябрда ёғинлар ёғиб ҳаво тозаланган бўлса, Бухоро вилоятида ёғинлар бўлмади. 17 ноябрда республиканинг бутун ҳудудига шамолнинг тезлашиши ва баъзи жойларда қумли бўрон билан совуқ нам ҳаво массаси кириб келди", - дейилади хабарда.
Шамол тезлигидан кўтарилган чанг масофага кўчди ва тупроқ ва қум рангини бўяб Тошкент шаҳрига чўкди.