• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 13 декабря 2021

Тошкентда 28 гектар ердаги ҳарбий бино ва иншоотлар сотилди

Аукционда бошланғич нархи 204,9 млрд сўм бўлган давлат мулки 266,4 млрд сўмга сотилди.

854
0
e-auksion.uz

Тошкентда 28 гектар ердаги ҳарбий бино ва иншоотлар сотувга қўйилгани ҳақида хабар бергандик.

Давлат активларини бошқариш агентлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Тирсакобод кўчасидаги 27,86 гектар ер майдонида жойлашган собиқ 60-сонли ҳарбий шаҳарча бино ва иншоотлари сотилди.

Бугун, 13 декабрь куни Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан онлайн аукционга қўйилган давлат мулки бўйича 3 нафар иштирокчи ўртасида баҳс борди. 

Савдода Do'mbrobod city group МЧЖ ғолиб ва Build power МЧЖ резерв ғолиб деб топилди.

Бошланғич нархи 204,9 млрд сўм бўлган давлат мулки 1 соат 23 минут давом этган савдода 15 қадам нархи оширилиб 266,4 млрд сўмга сотилди.

854
0