• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 22 ноября 2021

Тошкентда ўз уйида қурол ясаган шахс ушланди

Фуқаронинг яшаш жойини текшириш вақтида, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан револьвер ва тўппонча топилган.

1628
0
ИИББ

Тошкент шаҳар ИИББнинг хабарига кўра, 17 ноябрь куни олиб борилган «Хавфсиз ҳудуд» профилактик тадбирлари давомида олдин судланган 48 ёшли А. ўз уйида қурол ясаш билан шуғулланиши аниқланган.

Фуқаронинг яшаш жойини текшириш вақтида, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан револьвер ва тўппонча топилиб, улар баллистика экспертизасига юборилган.

«Экспертиза натижаларига кўра, фуқаронинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади», - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ушбу хатти-ҳаракат учун ЎзР ЖКнинг 248-моддасида («Қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига қонунга хилоф равишда эгалик қилиш») жавобгарлик кўзда тутилган.

1628
0