• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 8 января 2022

Шахматчи Нодирбек Абдусатторовга совға қилинган 2 хонали квартира қайтариб олингани ҳақидаги хабарга изоҳ берилди

Интенетда шахматнинг рапид йўналиши бўйича энг ёш жаҳон чемпиони Нодирбекка президент фармонига асосан берилган уйнинг калити олиб қўйилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

2492
0
president.uz

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда шахматнинг рапид йўналишида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Нодирбек Абдусатторовга президент фармонига асосан совға қилинган 2 хонали квартиранинг калити қайтариб олингани ҳақидаги хабарлар тарқалди. 

Туризм ва спорт вазирлиги мазкур хабарларга изоҳ берди.

Қайд этилишича, ёш чемпионга Тошкент шаҳри Маҳтумқули кўчаси 91/1 уй манзилидан икки хонали квартиранинг калити топширилган. 

"Бугун Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари – Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Фаҳриддин Давруков дунё тарихидаги энг ёш жаҳон чемпиони ва унинг ота-оналарини президент совғаси бўлмиш 2 хонали квартира билан таништирди.

Тез кунларда қонунчиликда белгиланган расмиятчилик ишлари якунланиб, ушбу хонадон Нодирбек Абдусатторовга топширилади", - дейилади вазирлик хабарида.

2492
0