• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Погода 20 декабря 2021

Синоптиклар яқин кунларда шамол тезлиги кучайиши ҳақида огоҳлантирди

Ўзгидромет шамол тезлиги кучайиши ва ёмғир ҳақида тезкор маълумот эълон қилди.

1155
0
Ўзгидромет

Ўзгидромет хабарига кўра, 21-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво оқими кириб келади.

21-22 декабрь кунлари республика бўйлаб айрим жойларда шамол тезлигининг кучайиши кутилмоқда: Қорақалпоғистон, Хоразм, Тошкент, Сирдарё, Сурхондарё, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё вилоятлари бўйлаб — секундига 17-22 метргача, баъзи жойларда эса секундига 25-28 метргача кучайиши мумкин.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари бўйлаб эса кучли шамол кутилаётгани йўқ.

21-22 декабрь кунлари республиканинг айрим жойларида ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда эса ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин.

1155
0