Мирзо Улуғбек туманида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган дорихона фаолияти фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура департаменти Ахборот хизмати хабар берди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тадбирда, "M.Ph." МЧЖга қарашли дорихона сотувчилари О.Д. ва бошқалар харидор А.га "Тропикамед" номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 100 минг сўмга сотган вақтида ушланди.
Тадбир давомида ушбу дорихонадан тегишли ҳужжатлари бўлмаган 335 дона "Регапен", 91 дона "Тропикамид" ва 17 дона "Зардекс" номли дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.