• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 24 ноября 2021

Навоийда аҳоли учун берилган қарийб 725 тонна кўмирни “еб юборган” омбор мудири ушланди

Аҳолига имтиёзли нархларда сотилиши керак бўлган кўмирни талон-торож қилган МЧЖнинг омбор мудири ва унинг шерикларига жиноят иши қўзғатилди.

644
0
Бош прокуратура департаменти

Бош прокуратура департаменти Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2021 йил 3 ноябрь ҳолатига “Кўмиртаъминот” МЧЖнинг Хатирчи кўмир омборида кўмир маҳсулотини қолдиғини аниқлаш юзасидан ўтказилган маркшейдерлик ўлчовида, омбор мудири А.А. ва бошқалар туман аҳолиси учун имтиёзли нархларда сотилиши лозим бўлган ўзларининг моддий жавобгарлигидаги 216,9 млн сўмлик “БР” маркали 722,4 тонна кўмир камомадига йўл қўйганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

644
0