• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 7 декабря 2021

Президент Конституция куни арафасида 182 нафар маҳкумни афв этди

Шавкат Мирзиёев 182 нафар маҳкумни муддатидан олдин озод қилиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

880
0
UzNews.uz

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 29 йиллиги муносабати билан президент қарори имзоланди. Унга кўра, 182 нафар маҳкум муддатидан олдин озод қилиниб, эркин ҳаётга қайтиши мумкин бўлади.

"Халқимизга хос кечиримлилик, бағрикенглик ва олижаноблик тамойилларига амал қилган ҳолда, билиб-билмай жиноят содир этган, қилмишига чин дилдан пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига қатъий ўтган шахсларга нисбатан афв институти мунтазам қўлланмоқда", - деди президент.

Қайд етилишича, жорий йилда 4 мингдан ортиқ киши суд залидан озод етилган, 8 мингга яқин фуқарога нисбатан асоссиз қўйилган моддалар бўйича айблов олиб ташланган, 859 нафар шахс оқланган.

880
0