16 ноябрь куни ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда прокуратура ва прокуратура ҳузуридаги департамент ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида вилоятдаги туманларнинг биридаги ХТБ мудирининг ўринбосари Р.Т. мавқейидан фойдаланиб, фуқарога туман мактабларининг бирига ўқитувчиликка ишга қўйишни ваъда қилиб, ундан 300 доллар миқдордаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича Р.Т.га нисбатан ЎзР ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.