• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
22 ноября 2021

Ўзбекистонда аҳоли коронавирусга қарши ихтиёрий қайта эмланади

Вакцина курсини тўлиқ олганларга инфекцияга қарши иммунитетни оширувчи бустер доза билан эмланишга рухсат берилди.

722
0
АОКА

Ўзбекистон Бош давлат санитария врачининг кўрсатма хатига мувофиқ республика аҳолиси ўртасида коронавирус инфекциясига қарши иммунитетни ошириш мақсадида 2021 йил 17 ноябрь кунидан бошлаб тўлиқ вакцина курсини олган фуқаролар (2 ёки 3 маротаба эмланганлар) бустер доза билан ихтиёрий эмланади.

Коронавирус инфекциясига қарши иммунитетни оширувчи доза билан эмланиш тартиби қуйидагича:

— Бустер доза билан эмланувчи контингентга тўлиқ вакцина курсини олганига 6 ой ва ундан ортиқ вақт ўтган аҳоли киради;

— Бустер доза олмоқчи бўлган аҳоли Республиканинг барча даволаш профилактика муассасаларининг эмлаш пунктларида эмланиши мумкин;

— Эмлаш пунктида бустер дозани вакцинанинг ҳар қандай туридан фойдаланган ҳолда олиш мумкин.

Маълумот учун, ҳозирги кунга қадар 6 турдаги 42 млн 805 минг доза COVID га қарши вакцина келтирилди. Шунингдек йил охирига қадар 5,6 млн доза вакцина келтирилиши кутилмоқда.

722
0