• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 16 декабря 2021

Президент «Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги қонунни имзолади

Фавқулодда ҳолат жорий қилинадиган ҳолатлар, унинг муддати ҳамда у амал қиладиган вақтда кўриладиган чора ва чекловлар белгиланди.

752
0
UzNews.uz

Президент «Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги конституциявий қонунни имзолади

Унга кўра, фавқулодда ҳолат фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ва хавфсизлиги, конституциявий тузум ва (ёки) ҳудудий яхлитлигига бевосита таҳдид соладиган ҳамда фавқулодда чоралар қўлламасдан бартараф этиш мумкин бўлмаган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, алоҳида ҳолларда жорий этилади.

Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг бутун ҳудудидаги фавқулодда ҳолат 30 суткадан, айрим жойларда эса 60 суткадан ошиши мумкин эмас.

Фавқулодда ҳолатни жорий этиш мақсадларига эришилмаганда муддат узайтирилиши мумкин.

Фавқулодда ҳолат даврида қуйидаги чоралар ва вақтинчалик чекловлар жорий этилиши мумкин:

• давлат органлари ваколатларини тўлиқ ёки қисман тўхтатиб туриш

• ҳаракатланишга нисбатан чекловлар

• жамоат тартибини, ўта муҳим ва тоифаланган объектларни муҳофаза қилишни кучайтириш

• фаолиятнинг айрим турларини амалга оширишга чекловлар

• озиқ-овқатни ва энг зарур нарсаларни сотиш, сотиб олиш ҳамда тақсимлашнинг алоҳида тартиби

• йиғилишлар, митингларни тақиқлаш ёки чеклаш

• транспортлар ҳаракатини чеклаш

Бундан ташқари, фавқулодда ҳолат тартибини таъминлаш бўйича махсус давлат бошқаруви органлари ташкил этилиши мумкин, жумладан, фавқулодда ҳолат тартибини таъминлаш бўйича давлат комиссияси, ҳудуд комендатураси.

752
0