«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ буйруғи билан, жамоат транспортининг 2021 йилнинг 31 декабрь санаси ҳамда 2022 йилнинг 1-4 ва 8 январь кунларидаги иш жадвали белгиланди.
Жадвалга кўра:
• 31 декабрь - дам олиш куни. Шанба кунлари учун тасдиқланган жадвал асосида, иш вақтининг тугаши бир соатга узайтирилмоқда.
• 1 январь - дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар сони 40 фоизга камайтирилган ҳолда ишга чиқарилиши режалаштирилган.
• 2, 3 ва 4 январь - дам олиш кунлари. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар бўйича ҳаракатланиш кўзда тутилган.
• 8 январь иш кунлари учун тасдиқланган жадваллар бўйича ҳаракатни давом эттириши белгиланган.