• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 29 ноября 2021

Тошкентда ичида 43 киши бўлган корхона ётоқхонасида портлаш бўлди

Ёнғин натижасида корхонанинг 18 нафар ишчиси шифохонага олиб кетилган.

999
0
UzNews.uz

ФВВ Матбуот хизматининг хабарига кўра, бугун, 29 ноябрь куни соат 05:05 да Сергели тумани Нилуфар 3-тор кўчасида “Узмилл” МЧЖ ҳудудида ишчилар учун жойлашган ётоқхонада бирламчи маълумотга кўра, ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши ва бунинг оқибатида ёнғин содир бўлган.  

Воқеа жойида 43 нафар ишчи бўлган, ёнғин оқибатида улардан 18 нафари ҳар хил турдаги куйиш тан жароҳати билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига жойлаштирилган. 

Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ. 

Воқеа содир бўлган жойга 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 05:08 да етиб бориб, ёнғин соат 05:29 да қуршаб олинган ва соат 05:43 да батамом ўчирилган. 

Ҳодиса тафсилотларини ўрганиш учун Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари раҳбарлигида Тошкент шаҳар ФВБ, ИИБ, ССБ, Ҳудудгаз таъминоти раҳбарларидан иборат тезкор тергов гуруҳи ташкил етилган. 

Бирламчи маълумотга кўра, ҳаво-газ аралашмасининг чақнашига газ қувурларининг носозлиги оқибатида хонага газ тўпланиши сабаб бўлган.

999
0