Кеча, 27 декабрь куни Ўзбекистонда 15 мартдан буён энг паст кўрсаткич — 100 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди.
Кун давомида энг кўп касалланиш Андижон (10), Хоразм (10) ва Самарқанд (12) вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида (35) қайд этилган.
Шунингдек, кеча кун давомида 46 нафар бемор тузалган. Аммо, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этган.