• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 19 декабря 2021

Самарқанддаги ошхонада газ баллони портлади

10 киши шифохонага олиб кетилган.

854
0
UzNews.uz

2021 йил 19 декабрь куни соат 14:20 да Оқдарё тумани "Наврўз" МФЙ А.Темур кўчасида жойлашган "Лаззат" ошхонасида чақнаш содир бўлган (воқеа жойида 2 та пропан газ баллони бўлган). Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати хабар берди.

Чақнаш натижасида ошхонанинг тахминан 40 кв.м. майдонида шифт қисми ва жиҳозлар ёнган. Бирламчи маълумотга кўра, 10 нафар фуқаро тан жароҳати олиб, туман шифохонасига олиб борилган.

Ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:23 да ҳодиса жойига етиб бориб, 14:29 да ёнғин қуршаб олинган ва соат 14:54 да ўчирилган. 

Воқеа жойига вилоят ҳамда туман ФВ бўлими раҳбар ходимлари, ИИБ, Прокуратура, Тиббиёт, Газ хизматлари ходимлари ва 2 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган.

Содир бўлган ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

854
0