• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 27 декабря 2021

Бухорода "УАЗ" ҳайдовчиси хизматдаги Миллий Гвардия ходимини босиб кетди

Ходимнинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи воқеа жойидан қочиб кетган.

1150
0
UzNews.uz

Жорий йилнинг 20 декабрь куни Миллий Гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси Қўриқлаш бошқармаси сафдор ходимлари Ҳ.А. ва Н.О. ўзларига бириктирилган ҳудудда хизматга жалб қилинади. 

Ходимлар "УАЗ" русумли автомашинаси қўриқланадиган ҳудуддаги таъқиқланган қисмидан ҳаракатланиб келаётганини кўриб, тўхташ буйруғини беришган. Аммо, Қоракўл туманида яшовчи 45 ёшли ҳайдовчи А.А. ходимларнинг қонуний талабига бўйсунмасдан ҳаракатланишни давом эттирган.

Натижада, ҳайдовчи Ҳ.A.ни автомашинанинг олд қисми билан қасддан уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетади. Оқибатда оғир тан жароҳати олган сафдор ходим Ҳ.А. воқеа жойида вафот этади.

Мазкур ҳолат юзасидан А.А. га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми "Г" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчига нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

1150
0