• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 19 ноября 2021

Тошкент вилоятида янги телерадиоканал ташкил этилади

ЎзМТРК тизимида Тошкент вилояти телерадиоканали ташкил қилинади. Бу бўйича президент тегишли қарор имзолади.

824
0
МТРК

Тошкент вилояти телерадиоканалини ташкил этиш тўғрисида президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тизимида Тошкент вилояти телерадиоканали – Nurafshon TV телерадиоканали ташкил этилади.

Телерадиоканал асосан Тошкент вилоятининг ижтимоий-сиёсий ҳаётида рўй бераётган ислоҳотлар, жойларда ислоҳотларни амалга оширишга тўсиқ бўлаётган омилларни кенг жамоатчилик муҳокамасига олиб чиқиш ҳамда фуқароларнинг онгида демократик қадриятларни мустаҳкамлаш, ёшлар ва ўсиб келаётган авлодни ватанпарварлик, умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиш ва миллатлараро тотувлик руҳида тарбиялашни тарғиб қилиш билан шуғулланади.

Шунингдек, Телерадиоканал ўз теле ва радиодастурлари билан кечаю-кундуз узлуксиз равишда эфирга чиқади. Тошкент вилояти маъмурий маркази – Нурафшон шаҳрида Тошкент вилояти телерадиоканали учун комплекс қуришга 1,3 гектар ер майдони ажратилади.

Қайд этилишича, Тошкент вилояти телерадиоканалини технологик жиҳозлаш учун импорт товарлар – мультимедиа, радиотелевизион ускуналари, материаллар, дастурий таъминот ва эҳтиёт қисмларни 2024 йил 1 январга қадар божхона божидан озод қилинади.

824
0