• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 22 декабря 2021

Президент қиймати 5 млрд доллардан ортиқ бўлган йирик конлардан бирига ташриф буюрди

«Ёшлик-1» кони Олмалиқ кон-металлургия комбинати ҳудудида жойлашган ва 13 турдаги қимматли ва нодир металларга эга.

925
0
president.uz

Бугун, 22 декабрь куни Шавкат Мирзиёев Олмалиқ шаҳрига ташрифи давомида қиймати $5 млрд 122 млн бўлган «Ёшлик-1» конидаги ишларни кўздан кечирди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Кон ҳудуди 11 минг гектар. Йилига 65 млн тонна маъдан қазиб олиш қувватига эга. Бу конда олтин, мис, кумуш, молибден, селен каби 13 турдаги қимматли ва нодир металлар бор. Уларни қайта ишлаш учун Олмалиқ кон-металлургия комбинатида 3-мис бойитиш фабрикаси қурилмоқда.

«Бу кон - катализатор. Уни самарали ўзлаштириш билан бирга кичик конлар бўйича ҳам янги йўналиш қилиш керак. Бу ҳам қўшимча иш ўринлари, катта экспорт, дегани», - деди Шавкат Мирзиёев.

Қайд этилишича, лойиҳа доирасида, шунингдек, оҳак заводи, 650 мегаваттли электр тармоғи ва бошқа инфратузилма объектлари барпо этилади. Жами 6 минг киши иш билан таъминланади.

Давлат раҳбари ушбу комбинат, умуман, келгусида ҳар бир саноат корхонаси ўзини ўзи муқобил электр энергияси билан таъминлаши зарурлигини таъкидлади.

925
0