Бугун республиканинг шимолий ҳудудларига совуқ антициклон кириб келиши бошланади. Ҳарорат кундузи +3…-2 даражадан юқори бўлмайди.
Эртага, 25 декабрь куни республиканинг барча ҳудудларига сантициклон кириб келади. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида баъзи жойларда қор ёғади.
Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларида эса куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Фақат Сурхондарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.
Баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 0...+5 даражани, кундузи +5…+10 даражани, шимолда кечаси -3…-8 даражани, кундузи -0…-5 даражани ташкил этади.
Якшанба куни мамлакатнинг барча ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади. Шимолда эса ёғингарчилик тўхтайди. Ҳарорат кечаси ва кундузи +3…-2 даражани, шимолда кечаси -9…-14 даражани, кундузи -0…-5 даражани ташкил этади.
Шунингдек, душанба, 27 декабрь куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли кам. Кечаси ҳарорат -3…-8 даражагача пасаяди, кундузи +3…-2 даражадан юқори бўлмайди. Шу кунларда республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин.