Аввалроқ, ижтимоий тармоқда ЙПХ ходими ҳайдовчининг ҳужжатларини текшираётиб тиббий ниқоб тақиш бекор қилганини айтгани акс этган видео тарқалди. Видеодаги ҳолат юзасидан ИИВ ЙҲХББ муносабат билдирди.
Аниқланишича, бугун, 30 декабрь куни соат 10:30 ларда Тошкент вилояти Оҳангарон туманида ЙПХ ходими И.Хусанов томонидан Lacetti ҳайдовчиси тўхтатилган.
Ўзаро мулоқот жараёнида автомобил йўловчиси ЙПХ ходимга нимага сабабдан тиббий ниқоб тақмаганлигини айтиб, эътироз билдирган. Аммо, ходим тиббий ниқоб тақиш мажбурийлиги бекор қилинганлигини таъкидлаб, унга нотўғри маълумот етказган.
ЙҲХББ Республика махсус комиссияси томонидан тиббий ниқобни тақиб юриш мажбурий эмаслиги бўйича ҳеч қандай қарор эълон қилинмаганини эслатди.