• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 30 декабря 2021

Қашқадарёда эркак ҳамқишлоғини жағига пичоқ санчиб ўлдирди

Маст ҳолда жанжаллашган эркакка жиноят иши қўзғатилди.

814
0
UzNews.uz

Қашқадарё вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабарига кўра, 2021 йил 18 декабрь куни соат 21:45 ларда Косон тумани "Қуйи Оброн" маҳалласида яшовчи муқаддам судланган Й.А. ҳамқишлоғи Т.Э. билан қишлоқдаги чойхонага келган.

Улар овқатланиш жараёнида спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда бир-бирини ҳақоратлаб, жанжаллашиб қолади.

Натижада, сархуш йигитлар куч синашиш мақсадида ташқарига чиқади. Шу пайт Й.А. ташқаридаги шашлик қўра ёнидаги стол устида турган пичоқни олиб, Т.Э.нинг пастки жағига тиқиб олади. Натижада, Т.Э. олган оғир тан жароҳати туфайли вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Косон туман ИИБ томонидан Й.А.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

814
0