Ижтимоий тармоқда Навоийда таркибида олтин бўлган рудани ноқонуний қазиб олиш жараёнида бухоролик фуқароларни қум босиб қолгани ҳақида хабар тарқалди.
Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳодиса оқибатида 5 киши ҳалок бўлганини тасдиқлади.
Аниқланишича, ушбу ҳолат 2021 йил декабрь ойининг сўнгги кунларининг бирида Конимех туманининг Караката овулида жойлашган Лолазор номи билан аталувчи чўл ҳудудида содир бўлган. Қурбонлар бир неча кун тупроқ остида қолиб кетишган.
Навоий вилояти ФВБ ходимлари махсус техникалар ёрдамида қумни ковлаб, ҳалок бўлганларни 4 январь куни олиб чиқишган.