Давлат статистика қўмитаси берган маълумотга кўра, 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида республика бўйича 16822 та эгизак чақалоқ туғилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 376 тага кўп.
Туғилган эгизак чақалоқлар сони ҳудудлар кесимида қуйидагича тақсимланган:
• Самарқанд – 2154 та;
• Aндижон – 1797 та;
• Қашқадарё – 1716 та;
• Наманган – 1468 та;
• Тошкент – 1405 та;
• Сурхондарё – 1370 та;
• Фарғона – 1240 та;
• Тошкент ш. – 1229 та;
• Бухоро – 932 та;
• Хоразм – 874 та;
• Қорақалпоғистон Р. – 785 та;
• Жиззах – 769 та;
• Навоий – 584 та;
• Сирдарё – 499 та.