Ўзбекистон ички мавсумий истеъмолни қоплаш учун Россияга табиий газ экспортини номаълум муддатга тўхтатди. Бу ҳақда UzNews.uz манбаси хабар қилди.
Маълумотга кўра, айни пайтда Россияга газ етказиб бериш амалга оширилмаяпти. Шунингдек, 2022 йилга мўлжалланган режалар ҳам мавжуд эмас.
Қайд этилишича, 2018 йилда Ўзбекистон "Газпром"га 3,8 млдд куб метр газ етказиб берган. 2019 йилда етказиб бериш ҳажмини 4,9 млрд кубга оширган, 2020 йилда эса тўхтатилган. Ўз навбатида, 2020 йилда "Газпром" туркман газини Ўзбекистонга етказиб беришни бошлаган.
"Марказий Осиё давлатлари ҳозир жуда жадал ривожланмоқда. Бу, биринчи навбатда, Ўзбекистонга тегишли. Биз бу мамлакатда истеъмолнинг катта ўсишини кузатаяпмиз. Шу боис, табиийки, газ хариди маълум даражада қисқаради. Чунки давлат газни ўз эҳтиёжлари учун йўналтиради", - дея Ўзбекистон гази билан боғлиқ вазиятга изоҳ берган "Газпром" бошқаруви раиси ўринбосари, "Газпром экспорт" бош директори Елена Бурмистрова.