• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 25 ноября 2021

АТК вазири IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказишни янада осонлаштиришга чақирди

Яқин келажакда шунингдек, мобиль телефон рақамларини кўчириш тизими йўлга қўйилиши мумкин.

889
0
mitc.uz

АТК вазири Шерзод Шерматов Ўзбекистонда IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказишни истеъмолчилар учун янада осонлаштиришга чақирди. 

Шерзод Шерматов "Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш Республика маркази" давлат унитар корхонаси фаолияти билан танишди.  Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.

Марказ мутахассислари томонидан амалга оширилган ишлар, шунингдек, яқин келажакда ишга туширилиши режалаштирилган лойиҳалар бўйича тақдимот намойиш этилди. Уларнинг ҳар бири бўйича алоҳида муҳокама ўтказилиб, мавжуд муаммолар ечими кўриб чиқилди.

Қайд этилишича, яқин келажакда амалга оширилаётган лойиҳалар қаторида мобиль телефон рақамларини кўчириш тизими лойиҳаси ҳам бор.

“IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш жараёнини истеъмолчилар учун янада осонлаштириш йўлларини топишимиз ва унга кўра, фуқаролар хизматлардан осон ва қулай фойдаланиш имкониятига эга бўлиши керак. Бунинг учун барча чораларни кўриш зарур", ­- деди АТК вазири Ш. Шерматов.

Тақдимотда соҳа раҳбарлари ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдириб, бу борадаги мавжуд муаммоларни биргаликда ўрганиш ва ҳал этиш учун зарурлигини ҳам таъкидлади.

889
0