• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 14 декабря 2021

Ўзбекистонда 4 миллион тонна радиоактив чиқиндилар мавжуд

Радиация ва ядровий хавфсизлик департаменти мамлакат ҳудудида тўпланган радиоактив чиқиндилар ҳақида маълумот берди.

1079
0
Иллюстрация / facebook.com/bezrao

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Радиация ва ядро хавфсизлиги департаменти маълумотларига кўра, жорий йилнинг ўтган даврида турли объектларда ўтказилган назорат ва профилактика ишлари давомида 1920 та камчилик аниқланган. 

Назорат қилинадиган объектларда радиациявий ва ядровий хавфсизлик талабларини бузганлик учун 41 нафар ходим маъмурий жавобгарликка тортилди. Улардан 21 миллион сўмга яқин жарима ундирилди.

Қайд этилишича, ушбу радиоактив чиқиндилар Совет Иттифоқи даврида уран конлари фаолияти натижасида тўпланиб қолган. Бу муаммо Марказий Осиёнинг бошқа давлатларида ҳам мавжуд. Масалан, Қозоғистонда — 240 млн. тонна).

Берилган маълумотга кўра, ушбу чиқиндилар жойлашган ҳудудларни экологик соғломлаштириш ишларини амалга ошириш мақсадида Европа Тикланиш ва тараққиёт банки, Европа Иттифоқи ҳамда қатор давлатларнинг ҳомийлиги ёрдамида 2 млн евро миқдорида биринчи грант ажратилиши бўйича қарор қабул қилинди.

Халқаро атом энергияси агентлиги билан 27 йиллик ҳамкорлик давомида Ўзбекистонга умумий қиймати 22,6 миллион евролик ёрдам кўрсатилди, тегишли қурилма ва жиҳозлар етказиб берилди ва фойдаланишга топширилди.

“Республикада атроф-муҳит мониторинги бўйича махсус дастур қабул қилинган. Ишлар экология ва геология қўмиталари билан ҳамкорликда олиб борилмоқда. Мониторинг натижалари шуни кўрсатдики, сўнгги йилларда Ўзбекистонда радиация даражаси меъёрдан юқори бўлган вилоятлар йўқ”, - дейилади хабарда.

1079
0