• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 6 января 2022

Cовет даврида қатағон қилинган 120 нафар ўзбекистонлик оқланди

Ўтган асрнинг 30-йилларида турли айбловлар билан сургун ёки отувга ҳукм қилинган шахсларга нисбатан чиқарилган суд қарорлари қайта кўриб чиқилди.

784
0
Олий суд

Олий судга 2021 йил декабрь ойида 120 нафар шахсга нисбатан 6 та жиноят иши келиб тушган бўлиб, ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Бош прокурор ўринбосари томонидан юқорида кўрсатилган жиноят ишлари юзасидан тегишли тартибда Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига протестлар келтирилган.

2022 йил 6 январь куни ушбу жиноят ишлари Олий суд раиси ўринбосари Икром Муслимов раислигида ўтказилган очиқ суд мажлисларида кўриб чиқилиб, келтирилган протестлар қаноатлантирилди ва Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасига асосан жами 6 та жиноят иши бўйича 120 нафар шахс оқланди.

Оқланларнинг 43 нафарига Ўрта Осиёдаги Бирлашган давлат сиёсий бошқармаси ҳайъатининг 1925 йил 4 сентябрдаги махсус йиғилиш қарорига кўра, фуқаролар уруши вақтида аксилинқилобий хукумат тузишда айбли деб топилиб, сургун жазосига ҳукм қилиниб, уларга тегишли мол-мулклар мусодара этилган.

Яна 55 нафарига эса бошқа моддалар билан сургун ва энг оғир жазо-отишга ҳукм қилиниб, отилган ва мол-мулки мусодара қилиниши, 17 нафарига Ўрта Осиёдан сургун қилиниб, мол-мулки мусодара қилиниши белгиланган.

Шунингдек, яна 5 киши аксилинқилобий махфий ташкилотини тузганликда ҳамда совет давлатига қарши қуролли қаршилик ҳаракатларида иштирок этганликда айбли, деб топилган.

Эслатиб ўтамиз аввалроқ, қатағонга учраган 115 нафар “босмачи” аждодларимиз оқланганди.

784
0