ФВВ сейсмопрогностик мониторинг республика марказининг хабарига кўра, бугун, 18 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 10:42да Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида зилзила содир бўлди.
Магнитуда М=4,6. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпимарказидан Тошкентгача бўлган масофа 150 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.
Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:
Бешариқ тумани 3 балл, 49 км
Ўзбекистон тумани 2-3 балл, 72 км
Бекобод шаҳри 2-3 балл, 72 км
Фурқат тумани 2-3 балл, 73 км
Сўх тумани 2 балл, 83 км
Бекобод тумани 2 балл, 83 км
Ширин шаҳри 2 балл, 84 км
Қўқон шаҳри 2 балл, 87 км
Данғара тумани 2 балл, 89 км